Мақолада банк соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш йўналишлари атрофлича ўрганилган. Инновацияларни банк соҳасига муваффақиятли жорий этилишига мисоллар, шунингдек, инновацион технологияларни жорий этишнинг афзалликлари ва хавф-хатарлари таҳлили келтирилган, молия-кредит тизимининг ривожланиши иқтисодиётнинг ривожланишига таъсири таҳлил қилинган.