Ушбу мақолада умуман молиявий экотизимларни, хусусан, Ўзбекистон Республикаси банк бизнесида банк экотизимларини шакллантиришнинг назарий ва услубий жиҳатлари таҳлил қилинган, шунингдек, тижорат банклари бизнесида уларни ривожлантиришнинг афзалликлари ва камчиликлари муҳокама қилинган ва ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича таклифлар берилган
Ушбу мақоладатижорат банкларида консолидациялашган молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувини амалга ошириш ва халқаро аудит стандартлари асосида аудиторлик ҳисоботини тузиш амалиёти кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган. Банкларда аудит амалиётида ташқи аудитор томонидан аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш масаласи, АХСни жорий этишда унинг ўзига хос жиҳатлари ва аудиторлик амалларини ташкил этиш тартиби ва уни такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар берилган
Ушбу мақоладажаҳон амалиётида комплаенс назоратни ташкил этиш тажрибасини Ўзбекистон тижорат банклари фаолиятига жорий этиш масаласи, унинг ўзига хос ташкилий жиҳатлари кенг очиб берилган. Банк амалиётида уни жорий этишнинг ўзига хос жиҳатларининг халқаро тажрибаси асосида ташкил этиши ва унинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган
Мазкур мақола иқтисодиётнинг рақамли трансформациясини таъминловчи стратегик механизмлардан бири сифатида “Оpen banking” бизнес моделини Ўзбекистон молиявий секторига жорий этишни ўрганишга қаратилган. Ушбу модел инновацияларни ривожлантириш, банк хизматлари бозорида рақобатни ошириш ҳамда аҳолига тақдим этилаётган молиявий хизматлар сифатини яхшилаш имконини беради. “Open Banking” концепцияси жаҳон амалиёти ва Буюк Британия тажрибасига урғу берган ҳолда ўрганилди, бунда очиқ тизимда ишлайдиган банкларнинг фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, унинг ишончли норматив асосни яратиш, хавфсизлик ва махфийлик чораларини кучайтириш, банклар, финтех компаниялари ва регуляторлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш қаби масалалар ўрганилди. Мақолани мақсади “Open banking” бизнес-моделини босқичма-босқич жорий қилиш жараёнида уни иқтисодий имкониятларини кўрсатиш билан бир қаторда кутилаётган хавфларга ҳам эътиборни каратиш ҳисобланади.
Тўқимачилик саноати корхоналари билан молиявий секторнинг ўзаро биргаликдаги интеграцион фаолиятининг иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти мақолада ёритилган. Банклар ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорликнинг назарий асослари, халқаро тажрибалари ва маҳаллий амалиёти таҳлил қилинган. Шу билан бирга, молиявий ресурсларни жалб этиш, инвестиция жараёнларини рағбатлантириш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда тармоқлараро интеграциянинг ўрни алоҳида кўрсатиб берилган.
Мақолада ТИФ Миллий банки мисолида банкнинг молиявий кўрсаткичлари амалий ҳолати таҳлили амалга оширилган ҳамда натижаларни шаклланишининг молиявий сабаблари ёритилган. Хусусан, тижорат банкларининг активлар ва пассивлар таркиби, активлар ва капитал рентабеллиги, каби кўрсаткичларнинг 7 йилллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар шакллантирилган.
Мақолада хавф назариясининг XVIIасрдан ҳозирги кунгача бўлган эволюцияси кўриб чиқилган. Сўнгги йилларда тадбиркорлик хатарларини ўрганишга қаратилган тадқиқотларга эътибор кўпроқ қаратилмоқда, бу бир қанча ҳолатлар ва сабаблар комбинацияси билан боғлиқ. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, дунёдаги сиёсий беқарорлик ва дунёнинг энг йирик давлатларидан бири – Россияга қарши иқтисодий санкцияларнинг қўлланилиши баъзи корхоналар учун ривожланиш омили бўлса, бошқалари учун уларнинг инқирозига ва ҳатто ҳалокатли хавф даражасига олиб келмоқда. Хатарларни бошқариш назарияси ва амалиёти нафақат ўз аҳамиятини йўқотмаяпти, балки уларнинг ривожланиши тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бизнес рискларини таҳлил қилиш ва бошқаришнинг фундаментал асослари XVII-XX асрларда буюк файласуфлар, математиклар ва иқтисодчилар томонидан қўйилган. Фойданинг табиати ва унинг пайдо бўлишида ноаниқликнинг ролини англаш орқали уларнинг асарларида ушбу ҳолатлар аниқланди ва бу тушунчаларнинг моҳияти очиб берилди. Улар томонидан бозор иқтисодиётига хос бўлган ноаниқлик шароитида хўжалик қарорларини қабул қилишда юзага келадиган рискли ҳолатларни характерловчи ўзига хосликлар очиб берилди. Хавф назариясини ривожлантиришга қўшилган энг катта ҳисса, иқтисодий назария, математика ва статистиканинг бирлаштирилиши бўлиб, бунинг натижасида эконометрика кристалланди. Статистик ва эконометрика усулларидан фойдаланиш кутилаётган фойдани, унинг ўзгарувчанлигини ва миқдорини аниқлашга имкон беради, хавф даражаси ва замонавий техник воситалар ва дастурлардан фойдаланиш келажакни башорат қилишга имкон беради.