Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида хизмат кўрсатиш соҳасининг стратегик ўрни таҳлил қилиниб, унинг ЯИМдаги ҳиссаси ва меҳнат бозорига таъсири очиб берилади. Тадқиқот натижаларига кўра, ушбу соҳада иш ўринлари яратиш имкониятлари аниқланиб, рақамли трансформация, гендер тенглиги ва ёшларни жалб этиш каби йўналишлар алоҳида таъкидланади. Мақолада иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги меҳнат трансформацияси, ўсиш динамикаси, меҳнат унумдорлиги, норасмий бандлик, инфратузилма ривожи ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинади. Халқаро илғор тажрибалар таҳлили асосида хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали бандликни оширишга қаратилган амалий таклифлар илгари сурилади.
Бугун бутун дунёда сиёсий-иқтисодий тарангликлар вужудга келаётган бир даврда, мамлакатлар иқтисодиётининг доимий ўсишига эришишида экологик муаммолар ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти албатта. Иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлган меҳнат бозори ҳам бу борада бир қанча тўсиқларга учрамоқда. Бу тўсиқларни бартараф этиш мақсадида мамлакатимизда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, ишсизликни камайтириш, аҳоли турмуш-тарзини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда
Мақолада олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш самарадорлигини битирувчиларнинг бирламчи ишга жойлашиши асосида баҳолаш масаласи тадқиқ этилган. 2015-2025 йилларда Ўзбекистон олий таълим тизимида муассасалар, талабалар ва битирувчилар сонининг кескин ўсиши таълим сифатини фақат ички жараёнлар билан эмас, балки меҳнат бозоридаги натижалар орқали баҳолаш заруратини кучайтирди. Тадқиқотда битирувчиларнинг кадрлар буюртмачилари томонидан бирламчи ишга қабул қилиниши таълим дастурлари амалийлиги, иш берувчилар эҳтиёжига мослик ва бошқарув қарорлари натижавийлигини ифодаловчи ташқи индикатор сифатида асосланади. Эконометрик ёндашув орқали мазкур кўрсаткичга таъсир этувчи институционал, ресурс ва меҳнат бозори омилларини баҳолаш имконияти кўрсатилган. Натижалар таълим сифати бошқарувини KPI, прогнозлаш, ресурсларни мақсадли тақсимлаш ва иш берувчилар билан ҳамкорликни такомиллаштириш орқали ривожлантириш зарурлигини асослайди. Мақола натижалари бандлик мониторингини кучайтириш ва стратегик қарорлар қабул қилиш учун амалий аҳамиятга эга