Ушбу мақолада аҳоли турмуш даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Аҳолини давлат томонидан ижтимоий ҳимоя тадбирларини амалга ошириш учун олдиндан тезкор чоралар кўриш заруриятини ҳисобга олган ҳолда ҳозирги замон илмий техникасида яратилган автоматлаштирилган бошқарув тизимларидан фойдаланиб, аҳоли турмуш даражасини ривожлантириш жараёнлари моделини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу моделнинг аҳоли турмуш даражасининг тўғри тақсимотини яратишдаги ўрни бўйича таклиф ва тавсиялар берилган
Қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, қишлоқ ҳудудларида аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бугунги кунда амалга оширилаётган давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилашда хўжалик юритишнинг самарали шакллари ҳисобланувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама қилинади.
Бугун бутун дунёда сиёсий-иқтисодий тарангликлар вужудга келаётган бир даврда, мамлакатлар иқтисодиётининг доимий ўсишига эришишида экологик муаммолар ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти албатта. Иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлган меҳнат бозори ҳам бу борада бир қанча тўсиқларга учрамоқда. Бу тўсиқларни бартараф этиш мақсадида мамлакатимизда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, ишсизликни камайтириш, аҳоли турмуш-тарзини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда
Мазкур мақолада хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш масалалари алоҳида эътибор қаратилган. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ўсиши аҳолининг меҳнатдан топадиган даромадининг ошиб боришига хизмат қилади. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятининг тўғри ва самарали ташкил этилиши инсонлар фаровонлигида, яъни турмуш даражаси ва сифатида намоён бўлиши асосланган ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш имкониятлари таҳлиллар асосида очиб берилган.
Тадқиқотда қарз маблағларининг иқтисодий, ижтимоий ва институционал қайтишини баҳолаш зарурлиги таъкидланади. Хусусан, транспорт-логистика ва энергетика тармоқларига йўналтирилган сармоялар миллий иқтисодиётда синергетик самара яратгани, ичимлик суви, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилган маблағлар эса аҳоли турмуш даражаси ва инсон капиталига ижобий таъсир кўрсатгани кўрсатилади. Шу билан бирга, ташқи қарз маблағларидан самарали фойдаланишда тўлов қобилияти, институционал сифат, шаффофлик ва миллий стратегиялар билан уйғунлик ҳал қилувчи аҳамият касб этади