• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЯИМ ТАРКИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ҲУДУДИЙ ЯЛПИ ИЧКИ МАХСУЛОТНИ ҲУДУДИЙ АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИГА ТАЪСИРИ
Бахтиёр Салимов , Мираббос Бахтиёров

Мақолада Ўзбекистон ЯИМнинг таркибини такомиллаштириш масалалари қаралган, ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) асосида ҳудудларнинг иқтисодий салохияти, ривожланганлик даражаси кўрсатгичлари қиёсий таҳлил этилган,  аҳоли жон бошига ЯҲМни аҳолининг реал даромадларига таъсири ўрганилган. Иқтисодий конверсия назариясига кўра Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, узоқ муддатли оралиқда ривожланган давлатларнинг шу кўрсатгичига яқинлашиши мумкинлиги, 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асосида таҳлил этилган

03/29/2026
  • PDF
73-80 50 49
ИҚТИСОДИЙ ҚАРАШЛАР ВА ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ
Нурислом Тухлиев

Мақолада илмий мактаблар, иқтисодий ривожланишга оид турли назарий қарашлар ва уларнинг иқтисодий ўсишга таъсири чуқур таҳлил қилинган. Хусусан, классик, неоклассик ва замонавий эндоген ўсиш назариялари доирасида иқтисодий ўсиш манбалари, капитал жамғарилиши, меҳнат унумдорлиги, инновациялар ҳамда инсон капитали ривожланишининг роли асослаб берилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон шароитида иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий омиллар саноатлашув даражасининг ошиши, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари таҳлил этилган. Тадқиқотда иқтисодий ўсишни баҳолашда қўлланиладиган макроиқтисодий моделлар, жумладан, ЯИМ динамикасига таъсир этувчи ишлаб чиқариш функциялари ва омиллар модели орқали 2026–2030 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида белгиланган мақсад ва вазифалар  аҳоли фаровонлигини ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини кўпайтириш ҳамда минтақаларни мутаносиб ривожлантириш йўналишлари илмий жиҳатдан асослаб берилган

05/23/2026
  • PDF
237-245 24 19
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Акмалхон Акбаров

Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий иқтисодиётида хизматлар соҳасининг стратегик аҳамияти ва эволюцион ривожланиш траекторияси кўриб чиқилган. Хизмат кўрсатиш корхоналарининг ўзига хос хусусиятларини, жумладан, уларнинг мослашувчанлиги, паст капитал талаблари ва иш ўринлари яратиш ҳамда ижтимоий фаровонликдаги муҳим ролини белгилайди. Миқдорий маълумотларнинг кенг қамровли таҳлили соҳанинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)га қўшаётган ҳиссасининг ортиб бораётганлигини ва бандликдаги асосий ролини кўрсатган. Тадқиқот ривожланишнинг учта алоҳида босқичини кўрсатиб берган. Таҳлил соҳанинг Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш ҳамда турмуш даражасини яхшилаш учун асосий драйвер сифатидаги доимий салоҳиятини таъкидлайди.

07/24/2025
  • PDF
137-145 152 65
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ, УНИНГ ИҚТИСОДИЙ-СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада хизматлар соҳасининг мазмун-моҳияти очиб берилиб, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланиш истиқболлари иқтисодий таҳлил қилиниб ўрганиб чиқилган. Шунингдек, хизматлар соҳасининг миллий иқтисодиётда тутган  ўрни, аҳамияти, унинг ЯИМ даги улуши ва асосий кўрсаткичлари иқтисодий-статистик таҳлил қилиб берилган. 

07/04/2025
  • PDF
866-872 125 69
АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ СТРАТЕГИК АҲАМИЯТИ (ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА)
Соҳибжон Тўрабеков , Лола Тошназарова

Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида хизмат кўрсатиш соҳасининг стратегик ўрни таҳлил қилиниб, унинг ЯИМдаги ҳиссаси ва меҳнат бозорига таъсири очиб берилади. Тадқиқот натижаларига кўра, ушбу соҳада иш ўринлари яратиш имкониятлари аниқланиб, рақамли трансформация, гендер тенглиги ва ёшларни жалб этиш каби йўналишлар алоҳида таъкидланади. Мақолада иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги меҳнат трансформацияси, ўсиш динамикаси, меҳнат унумдорлиги, норасмий бандлик, инфратузилма ривожи ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинади. Халқаро илғор тажрибалар таҳлили асосида хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали бандликни оширишга қаратилган амалий таклифлар илгари сурилади.

06/13/2025
  • PDF (English)
427-432 110 65
ЭЛEКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ СИФАТЛИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Абдулҳафиз Содиқов

Электрон тижорат миллий иқтисодиётнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб, аҳоли турмуш тарзига катта таъсир кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар ижтимоий самарадорликни сезиларли даражада оширади. Улкан ахборот тизимига кириш имкониятининг кенгайиши, маълумотлар ҳажмининг кўпайиши ва уларни қайта ишлаш қобилиятининг яхшиланиши натижасида электрон тижорат макроиқтисодий ва микроиқтисодий муҳитга кучли таъсир кўрсатмоқда. Бу иқтисодий фаолиятдаги ноаниқликни камайтиради, ахборотдан ўз вақтида фойдаланишни таъминлайди, ахборотга эга бўлиш харажатларини пасайтиради, иқтисодий жараёнларнинг самарадорлигини оширади ва натижада бозор ресурсларини тақсимлаш механизмини янада самарали қилади. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики келгусида рақамлаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини самарадорликни ошириш орқали янада ўзгартиради ва иқтисодиёт етуклик босқичига етган сари кузатилаётган потенциал ўсишнинг пасайиш тенденциясини юмшатади, лекин тўлиқ тескари йўналишда ўзгартира олмайди. Ҳукумат рақамлаштиришнинг афзалликларини максимал даражада оширишда ва меҳнат бозори бузилиши, шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бузилиши, монополияларнинг пайдо бўлиши ва молиявий хавф-хатарлар каби муаммоларни минималлаштиришда муҳим роль ўйнаши керак.

04/09/2025
  • PDF
358-369 144 0
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ДЕПОЗИТЛАРНИНГ РЕСУРС СИФАТИДАГИ АҲАМИЯТИ
Фарход Бобобеков

Тижорат банкларида ресурс жалб қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд. Тижорат банклари ўз маблағларини ресурс сифатида фойдаланиши қулай ҳисобланади. Бироқ, ушбу ресурсларнинг чекланганлигини ҳисобга олсак, жалб қилинган маблағлар мақбул ва жозибали ҳисобланади. Ушбу тадқиқотимизда тижорат банкларининг ресурс жалб қилиш, депозит сиёсатини олиб бориш йўллари ҳамда депозитларни турли хил иқтисодий кўрсаткичларга нисбатини кўриб чиқамиз. Жараёнда мавжуд бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида атрофлича тўхталамиз.

01/03/2025
  • PDF
179-185 89 41
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШИ: ДИНАМИКАСИ, ОМИЛЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ
Равшан Каландаров

Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши динамикаси ҳамда миллий иқтисодиёт тармоқлари таҳлил этилиши асосида иқтисодий ўсишни жадаллаштирувчи ҳам унга тўсқинлик қилувчи секинлаштирувчи омиллар ажратиб олинган. Шунингдек, миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

11/21/2024
  • PDF
286-292 121 64
1 - 8 from 8

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer