Мақола замонавий технологиялар шароитида туристларни суғурталашнинг долзарблиги ва ривожланишини таҳлил қилишга бағишланган. Суғурта соҳасида жараёнларни рақамлаштириш, суғурта маҳсулотларини шахсийлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш, транзакциялар хавфсизлиги ва шаффофлигини ошириш учун блокчейн технологияларини жорий этиш каби асосий тенденциялар таҳлил қилинди. Бунда асосий эътибор янги технологиялар мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, харажатларни камайтириш ва суғурта маҳсулотларини туристлар учун янада қулайроқ қилишига қаратилгандир.
Мазкур ишда ижодий иқтисодиёт (creative economy)нинг замонавий иқтисодий-ижтимоий жараёнлардаги ўрни ва аҳамияти таҳлил этилади. Унда ижодий соҳаларнинг – санъат, дизайн, реклама, ахборот технологиялари каби фаолият турларининг мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш, янги иш ўринлари яратишдаги аҳамияти асосланади. Муаллиф томонидан Ўзбекистон шароитига мос келувчи инновацион стратегик ёндашувлар илгари сурилган. Жумладан, ижодий кластерлар ва хаблар ташкил этиш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, рақамли платформалар ва стартап экотизимларини қўллаб-қувватлаш, креатив соҳалар учун махсус таълим дастурларини жорий қилиш каби чора-тадбирлар тавсия этилган.
Марказий Осиё мамлакатлари жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий хамкорлигининг истиқболлари товар айрибошлаш, қўшма корхоналар, юк ташиш ҳажми, йирик кооперация лойихалари, туризм, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришда мамлакатлар ўртасида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларни ҳам ўзаро интеграциясини таъминлашга қаратилган фикрлар келтириб ўтилган. Шунингдек, мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида бухгалтерия ҳисоби тизимининг ўзаро боғлиқ ва фарқли жиҳатлари бўйича илмий хулосалар шакллантирилган.