Мазкур тадқиқот Ўзбекистон банкларида қайтмас кредитлар даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уни иқтисодиёт тармоқлари бўйича таҳлил қилишга қаратилган. Банклар томонидан тақдим этилаётган кредитларнинг тўловчанлик даражаси мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий тизимининг самарадорлигида муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида қайтмас кредитлар даражаси турлича бўлиб, бу тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари, молиявий ҳолати ва бозор шароитлари билан боғлиқдир. Тадқиқот доирасида қайтмас кредитлар муаммосини ҳал қилишда банкларнинг риск бошқаруви, молиявий мониторинг механизмлари ва давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш дастурларининг роли ўрганилган. Иқтисодиёт тармоқлари кесимида қайтмас кредитлар даражасига хос тенденциялар таҳлил қилиниб, бу соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада темир йўл, автобус ва йўловчи ташувчи автобуслар инфратузилмасига сармоя киритиш ва уларни модернизация қилиш орқали Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинган. Мақола Европа давлатларининг транспорт сиёсатига асосланиб, Ўзбекистон шароитидаги ислоҳотларни таҳлил қилади. Транспорт инфратузилмасининг либераллаштирилиши ва хусусийлаштирилиши туристлар оқимини ошириш ва иқтисодий самарадорликни яхшилашга қаратилган. Ушбу тадқиқотда темир йўл ва автобус транспорти соҳасидаги инвестициялар, йўловчи оқими ва бозор улушининг динамикаси кўрсатилган. Иқтисодий самарадорлик, давлат-хусусий шериклик ва инновациялар орқали транспорт хизматларининг сифатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.