Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида қишлоқ ҳудудларида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг назарий-амалий асослари ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тадқиқ этилган. Илмий-таҳлилий ёндашув асосида қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва хизмат кўрсатиш соҳаси орқали турмуш даражасини ошириш масалалари ёритилган. Давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, имтиёзли кредитлар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари таҳлил қилиниб, уларнинг амалий самаралари кўрсатиб берилган. Шу асосда қишлоқ ҳудудларида тадбиркорлик муҳитини такомиллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва кичик бизнеснинг ЯИМдаги улушини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада рақамли платформалардаги истеъмолчи хатти-ҳаракатларини шакллантириш бўйича AҚШ, Хитой ва Корея Республикаси каби ривожланган давлатларнинг илғор тажрибалари таҳлил қилинади. Aмазон, AлиЕхпресс ва Шопифй каби йирик платформалар мисолида фойдаланувчиларни жалб қилиш, уларни ушлаб қолиш ва содиқлигини оширишда рақамли технологиялар ва шахсийлаштирилган маркетинг стратегияларининг муваффақияти кўрсатиб ўтилади. Фойдаланувчи фаоллиги, тавсиялар тизими, содиқлик дастурлари ва инфратузилма ечимлари орқали рақамли платформалар рақобатбардошлигини ошириш тажрибалари ёритилади. Шунингдек, ушбу ёндашувларни Ўзбекистон рақамли иқтисодиёти шароитида қўллаш имкониятлари ўрганилиб, електрон тижоратни ривожлантиришдаги тўсиқлар — тўлов тизими, рақамли саводхонлик ва ишонч муаммолари таҳлил қилинади ҳамда уларни бартараф етиш бўйича тавсиялар берилади.
Ушбу мақолада анъанавий неоклассик иқтисодий назариядан фарқ қилувчи "бошқа канон" (муқобил) иқтисодий мактаблар таҳлил қилинади ва уларнинг Ўзбекистонда ҳудудий иқтисодий ривожланишга нисбатан ёндашувлари кўриб чиқилади. Мақолада институтсионализм, структурализм ва марксизм каби йўналишлар нуқтаи назаридан ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий номутаносибликлар, марказ–периферия муносабатлари ва давлат иштирокининг аҳамияти баҳоланади. Муаллиф ушбу гетеродокс йўналишларнинг назарий асосларига таяниб, Ўзбекистон шароитида ҳудудий сиёсатни қайта кўриб чиқиш бўйича амалий таклифларни илгари суради.
Хорижий инвестицияларни жалб этишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларининг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ўрганиш асосида хорижий инвестицияларни ўзлаштирилишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Хорижий инвесторлар учун бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялар хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришда давлат инвестицияларини қўллаб-қувватлаш дастурлари, жумладан, солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва кафолатлар ишлатиши муҳимдир. Шунингдек, замонавий шароитларда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларининг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ўрганиш асосида хорижий инвестицияларни ўзлаштирилишининг прогноз кўрсаткичлари фаолияти ўрганилган.