• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБДОРЛИК ВА ШАФФОФЛИК ТУШУНЧАСИНИНГ НАЗАРИЙ ЁНДАШУВЛАРИ
Жавохир Арипов

Ушбу мақолада молиявий ҳисобдорлик ва шаффофлик тушунчасининг назарий асослари ҳамда уларнинг давлат ва хусусий секторда самарали амалга оширилишининг аҳамияти ёритилган. Молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликнинг мазмун-моҳияти турли назарий ёндашувлар: институционал назария, агентлик назарияси, яхши бошқарув назарияси, янги давлат бошқаруви назарияси ва жамоатчилик иштирок назариялари асосида таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликнинг юқори даражаси иқтисодий барқарорлик, инвестиция муҳитининг яхшиланиши, коррупциянинг камайиши ва ижтимоий ишончнинг ошишига хизмат қилиши ҳақидаги хулосаларни тасдиқлайди

09/04/2025
  • PDF
507-512 124 76
ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАРНИНГ ҲУДУДИЙ РИВОЖЛАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ: НАЗАРИЙ АСОСЛАР ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Тимур Туракулов

Мазкур мақолада ҳудудий ривожланиш жараёнида институционал механизмларнинг ўрни ва аҳамияти кўриб чиқилади. Ҳукумат, маҳаллий идоралар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро муносабатларни шакллантирувчи механизмлар ҳудудий иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий восита сифатида баҳоланади. Хорижий мамлакатлар (ЕИ, Украина, Россия) тажрибаси таҳлил қилинади, шунингдек, институционал ёндашувнинг назарий ва амалий асослари очиб берилади. Илмий манбалар таҳлили орқали ушбу механизмларнинг инновация, сармоя жалб қилиш ва ҳудудлараро тафовутларни камайтиришдаги самарадорлиги асослаб берилади.

07/30/2025
  • PDF
218-226 153 52
МАХСУС РЕНТА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ МЕХАНИЗМЛАРИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Нурмат Джулибеков

Мақолада фойдали қазилмалар, ер ости ресурслари ва стратегик табиий бойликлардан фойдаланганлик учун жорий этиладиган махсус рента солиғининг ҳисоблаш механизмлари келтирилган ва бюджет барқарорлиги ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишдаги аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, ҳозирги амалиётдаги муаммолар, жумладан ҳисоб-китобнинг шаффофлиги, рента миқдорини аниқлашда қийинчиликлар ва солиқ маъмуриятининг салоҳияти камлиги каби масалалар кўтарилади. Ишда халқаро тажриба – хусусан, Чили, Австралия, АҚШ, Қозоғистон ва шу каби ресурсга бой мамлакатлардаги рента солиғи моделлари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижасида Ўзбекистон шароитида махсус рента солиғини ҳисоблаш механизмларини такомиллаштириш йўналишлари тавсия этилган.

07/29/2025
  • PDF
201-207 158 64
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭЛЕКТР ВА МАИШИЙ ТЕХНИКА ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРДА ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШ
Жамолиддин Камолходжаев , Саидахон Набиева

Мақолада Ўзбекистонда электр ва маиший техника саноатида иқтисодий самарадорликни ошириш йўллари таҳлил қилинган. Назарий ёндашувлар, халқаро тажрибалар ва миллий шароит таҳлили асосида кластерлашув, модернизация, инсон капитали ва экспорт рағбатлари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

07/29/2025
  • PDF
184-191 166 98
ТАЙЁР ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА АНЪАНАВИЙ ТАШКИЛОТ МИСОЛИДА ЛОЙИҲАЛАРНИ БОШҚАРИШДА AGILE ЁНДАШУВИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ферузахон Муродова

Юқори даражадаги тартибга солувчи ва бозордаги ноаниқликлар шароитида дори воситаларини Европа Иттифоқи (ЕИ)га экспорт қилиш лойиҳаларида бошқарувнинг мослашувчан усулларидан фойдаланиш талаб этилади. Ушбу мақолада анъанавий равишда IT соҳасида қўлланиладиган Agile методологиясини Болгария фармацевтика бозорига чиқиш лойиҳасига татбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилади. Экспортга тайёргарлик бўйича кейсга асосланган мисол келтирилган бўлиб, унда вазифаларнинг итерацияларга (спринтларга) бўлиниши, асосий роллар ва мослашувчан бошқарувнинг афзалликлари баён этилган. Мақола регулятор талабларининг доимий ўзгариб бориши ва бўлимлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик шароитида Agile ёндашувининг амалий аҳамиятини намоён этади.

07/24/2025
  • PDF
132-136 190 111
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШГА ТАЪСИРИНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ
Достонбек Самандаров

Ушбу тадқиқот соғлиқни сақлаш тизими харажатлари ва барқарор иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни эконометрик таҳлил ёрдамида баҳолайди. Эконометрик моделлар (OLS, Fixed Effects, IV (2SLS), GMM) орқали 44 та мамлакат мисолида таҳлиллар амалга оширилган. FE модели бўйича олинган натижаларга кўра, соғлиқни сақлаш харажатлари иқтисодий ўсишга ижобий таъсир қилиши аниқланган. Бироқ, IV модели орқали олинган натижалар OLS методи орқали олинган натижаларга яқинлиги ва GMM модели эса эндогенликни ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш харажатлари иқтисодий ўсишни секинлаштириши мумкинлигини кўрсатган. Аммо, Сарган-Ҳансен тести натижалари инструментал ўзгарувчиларнинг мукаммал эмаслигини кўрсатди. Давлатлар соғлиқни сақлаш харажатларининг миқдори ва самарадорлигини оптималлаштириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириши мумкинлиги тўғрисида хулоса қилинган.

07/08/2025
  • PDF
959-968 148 66
ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ АКТИВЛАРИ ПОРФЕЛИНИ ОШИРИШДАГИ МУАММОЛАРИ ВА УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Жахонгир Хожиев

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари активлари ҳажмини оширишнинг муаммолари ҳамда уни бартараф этиш орқали миллий иқтисодиётимизда тижорат банкларининг фаолиятини жадаллаштириш йўллари юзасидан фикр-мулоҳазалар баён этилган. Хусусан, молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва натижада илғор банк бизнесини юритиш ҳамда ушбу секторда рақобат муҳитини кучайтириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда банк активлари ҳажмини оширишнинг истиқболларидаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.

07/02/2025
  • PDF
800-806 136 94
РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАЛАРНИНГ ХАЛҚАРО САВДОГА ТАЪСИРИ
Бобурмирзо Мухторов

Ушбу мақолада рақамли платформаларнинг халқаро савдога таъсири таҳлил қилинади. Рақамли технологиялар савдо жараёнларини оптималлаштириш, транзакцион харажатларни камайтириш ва янги бозорларга кириш имкониятларини кенгайтиришда муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга, рақамли платформаларнинг ривожланиши рақамли нотенглик, киберхавфсизлик ва ҳуқуқий тартибга солиш соҳаларидаги муаммоларни кўрсатади. Мақолада ушбу рискларни камайтириш ва рақамли савдони ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилади.

06/27/2025
  • PDF
759-764 143 64
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖОДИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ СТРАТЕГИЯCИ
Жахонгир Имамназаров

Мазкур ишда ижодий иқтисодиёт (creative economy)нинг замонавий иқтисодий-ижтимоий жараёнлардаги ўрни ва аҳамияти таҳлил этилади. Унда ижодий соҳаларнинг – санъат, дизайн, реклама, ахборот технологиялари каби фаолият турларининг мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш, янги иш ўринлари яратишдаги аҳамияти асосланади. Муаллиф томонидан Ўзбекистон шароитига мос келувчи инновацион стратегик ёндашувлар илгари сурилган. Жумладан, ижодий кластерлар ва хаблар ташкил этиш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, рақамли платформалар ва стартап экотизимларини қўллаб-қувватлаш, креатив соҳалар учун махсус таълим дастурларини жорий қилиш каби чора-тадбирлар тавсия этилган.

06/27/2025
  • PDF
737-745 158 71
АҲОЛИНИНГ ГЎШТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИГА ТАЛАБИНИНГ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАРИНИ АЛГОРИТМЛАШТИРИШ ВА ДАСТУРЛАШ
Бекзод Тошпулов

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат ресурсларидан фойдаланиш жараёнларининг назарий асослари ўрганилган. Шунингдек, аҳолига етказиб берилган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилиб, 2001-2021 йилларда ишлаб чиқарилган ва аҳолига етказиб берилган гўшт ва сут маҳсулотлари иқтисодий таҳлил қилинган. Ушбу маҳсулотлар истеъмолини ўрганиш ва таҳлил қилишда ушбу жараённинг эконометрик моделини яратиш орқали сонли натижалар олинди. Олинган натижалар асосида иқтисодий таҳлиллар, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, ушбу мақолада Python дастурлаш тили ёрдамида корреляцион ва регрессион таҳлилни амалга оширувчи дастур яратилди.

06/25/2025
  • PDF (English)
655-663 131 91
МАТЕРИАЛ РЕСУРСЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ТАҲЛИЛИНИНГ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Маъмура Абдужаборова , Маърифатхон Яркулова

Мазкур мақолада материал ресурслар билан таъминланганлик таҳлили ва унинг асосий йўналишлари талқин этилган. Шунингдек, илмий манбаларда материал ресурслар билан таъминланганлик таҳлили бўйича ёндошувлар келтирилган. Тадқиқот натижасида материал ресурслар билан таъминланганликни таҳлил қилиш бўйича муаллиф методикаси келтирилган, ундан самарали фойдаланиш ҳамда унинг сарфини камайтириш йўллари баён этилган. Моддий ресурслар таъминотини таҳлил қилишда эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ бўлган жиҳатлар айтиб ўтилган. Шунингдек, маҳсулот ҳажмига материал ресурслар ҳажми ва улар қайтимининг таъсири омилли таҳлил ёрдамида ҳисоб-китоб қилинган.

06/20/2025
  • PDF
575-582 143 48
ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЛИКВИДЛИЛИГИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Раҳматилла Тожиев

Илмий мақолада тижорат банклари ликвидлигини бошқариш стратегиясини такомиллаштиришга оид масалалар кўриб чиқилган.

06/14/2025
  • PDF
469-475 132 77
РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ДАВЛАТ СЕКТОРИДА АУДИТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Шерзод Яриев

Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат секторида аудитни такомиллаштиришнинг хусисиятлари ва халқаро тажрибадан фойдаланишнинг назарий масалалари ёритилган.

05/23/2025
  • PDF
55-60 213 84
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАЛАР ОРҚАЛИ ҲУНАРМАНДЛАРНИНГ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ МУАММОЛАРИ
Дильшода Cафарова

Мақолада Ўзбекистон миллий маҳсулотларини  электрон тижорат орқали экспорт қилиш муаммолари алоҳида таҳлил этилган, соҳанинг мазмун-моҳияти, ривожланиш истиқболлари, ҳуқуқий асослари, электрон тижорат хизматлар соҳаси сафатида иқтисодиётимиздаги ўрни ва Ўзбекистонда миллий маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини ошириш соҳасидаги муаммолар ва унинг ечими борасидаги таклифлар келтирилган.

05/11/2025
  • PDF (Russian)
932-938 110 75
ЎТГАН ДАВРНИНГ ТАНИҚЛИ ОЛИМЛАРИНИНГ АСАРЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИК ХАВФИ НАЗАРИЯСИНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Қумри Номозова

Мақолада хавф назариясининг XVII асрдан ҳозирги кунгача бўлган эволюцияси кўриб чиқилган. Сўнгги йилларда тадбиркорлик хатарларини ўрганишга қаратилган тадқиқотларга эътибор кўпроқ қаратилмоқда, бу бир қанча ҳолатлар ва сабаблар комбинацияси билан боғлиқ. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, дунёдаги сиёсий беқарорлик ва дунёнинг энг йирик давлатларидан бири – Россияга қарши иқтисодий санкцияларнинг қўлланилиши баъзи корхоналар учун ривожланиш омили бўлса, бошқалари учун уларнинг инқирозига ва ҳатто ҳалокатли хавф даражасига олиб келмоқда. Хатарларни бошқариш назарияси ва амалиёти нафақат ўз аҳамиятини йўқотмаяпти, балки уларнинг ривожланиши тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бизнес рискларини таҳлил қилиш ва бошқаришнинг фундаментал асослари XVII-XX асрларда буюк файласуфлар, математиклар ва иқтисодчилар томонидан қўйилган. Фойданинг табиати ва унинг пайдо бўлишида ноаниқликнинг ролини англаш орқали уларнинг асарларида ушбу ҳолатлар аниқланди ва бу тушунчаларнинг моҳияти очиб берилди. Улар томонидан бозор иқтисодиётига хос бўлган ноаниқлик шароитида хўжалик қарорларини қабул қилишда юзага келадиган рискли ҳолатларни характерловчи ўзига хосликлар очиб берилди. Хавф назариясини ривожлантиришга қўшилган энг катта ҳисса, иқтисодий назария, математика ва статистиканинг бирлаштирилиши бўлиб, бунинг натижасида эконометрика кристалланди. Статистик ва эконометрика усулларидан фойдаланиш кутилаётган фойдани, унинг ўзгарувчанлигини ва миқдорини аниқлашга имкон беради, хавф даражаси ва замонавий техник воситалар ва дастурлардан фойдаланиш келажакни башорат қилишга имкон беради.

04/19/2025
  • PDF
581-587 119 72
БАНК ФАОЛИЯТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Нигинахон Ҳайдарова

Мақолада тижорат банкларида молиявий технологияларни қўллаш, уларнинг фаолият соҳаларига кўра молиявий технологияларнинг таснифи ва тамойиллари кўриб чиқилган. Тижорат банклари томонидан қўлланиладиган асосий молиявий технологиялар таҳлили келтирилган, уларнинг мазмуни, шунингдек, банк амалиётида қўлланилиши тавсифланган.

04/19/2025
  • PDF (English)
553-559 102 63
МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИДА УЙ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҲАҚ ТЎЛАНМАЙДИГАН МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИ
Аброрали Мамаджанов

Ушбу мақолада уй хизматларини кўрсатиш бўйича ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолияти, уни баҳолаш усуллари, халқаро тавсиялар ва ёндашувлар, аҳолининг пул тўланмайдиган хизматлари таркиби, аҳолининг пул тўланмайдиган хизматлари кузатуви, кузатув натижасида амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижалари ва уларни хорижий давлатлар билан солиштириш асосида амалга оширилган таҳлиллар келтирилган.

04/18/2025
  • PDF
515-525 110 62
“ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТНИНГ ГЛОБАЛ ЖАМИЯТ КОНЦЕПЦИЯСИДА “ЯШИЛ” УНИВЕРСИТЕТЛАР ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИРИ
Мираббос Маҳмудов

Ушбу мақолада «яшил» иқтисодиётнинг ривожланиши ва олий таълим муассасалари (ОТМ)нинг ички ташкилотнинг «яшил» моделига ўтиши ўртасидаги боғлиқлик кўриб чиқилади. UIGreenMetric бўйича Ўзбекистон ва дунёдаги «яшил» ОТМ нинг рейтинги ҳақида умумий маълумот берилган ва «яшил» университет мақомини олгандан кейин ОТМ нуфузининг ошишига таъсир қилувчи кўрсаткичларнинг қиёсий тавсифи таклиф қилинган.

04/15/2025
  • PDF
494-501 186 78
ЎЗБЕКИСТОНДА КЎЧМАС МУЛКНИ СОЛИҚҚА ТОPТИШ МЕХАНИЗМИ ВА ХОPИЖ ТАЖPИБАСИ
Амирхон Мажидов

Ўзбекистонда кадастp қийматига асосланган кўчмас мулкни солиққа тоpтишнинг ўзига хос хусусиятлаpини янада чуқуppоқ ўpганишни талаб қилади. Мақолада pивожланган давлатлаpда кўчмас мулк солиғини ундиpиш тажpибалаpи, унинг солиқ тизимидаги аҳамияти таҳлил қилинган. Pивожланган давлатлаpда амал қилаётган кўчмас мулк солиғининг концептуал асослаpини чуқуp ўpганиш ва улаpни мамлакатимиз солиқ тизимида самаpали қўллаш юзасидан амалий тавсиялаp ишлаб чиқиш заpуpлиги асосланди, шунингдек, кўчмас мулкни солиққа тоpтишда замонавий солиқ тизимлаpида асос қилиб олинган умумий қоидалаp ва мамлакатимизда кўчмас мулкка солиқ солиш билан боғлиқ муаммолаp ўpганилган.

04/11/2025
  • PDF
451-456 145 60
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ, НЕФТЬ-ГАЗ САНОАТИНИ БОШҚАРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Аброр Кучаров , Нодир Акбаров , Динора Ишманова , Сабина Селиханова

Мақолада қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, мамлакатимизда нефть-газ корхоналарини бошқаришни такомиллаштириш ва шу тариқа тармоқ корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш масалалари тадқиқ қилинган.

04/04/2025
  • PDF
208-215 182 85
ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Иброхим Тоймухамедов

Мақолада Ўзбекистон Республикасида кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни камбағалликдан чиқаришда ипотека кредитларидан фойдаланиш, мамлакатда тижорат банклари томонидан уй-жой қурилишида ипотека кредитини беришнинг замонавий ҳолати таҳлил қилинган ва уни янада такомиллаштириш бўйича айрим тавсиялар берилган.

04/04/2025
  • PDF
199-207 200 80
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ ВА АСОСИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Гулнора Гулямова

Мақолада зиёрат туризми ривожланишининг замонавий тенденциялари таҳлил этилган. Зиёрат туризми, диний туризм моҳияти ва уларга қарашлар кўриб чиқилган. Диний туризмнинг мазмуни ўзгарганлиги ва бу ўзгаришлар хусусиятлари баён қилинган. Бунда зиёрат ва туризм тушунчаларининг уйғунлиги билан боғлиқ бўлган атамашунослик масалалари, туристларни зиёратга ундовчи мотивaциялардаги ўзгаришлар, зиёрат туризмининг алоҳида объектларини ўрганиш, зиёрат туризмида рақамли технологияларни қўллаш масалалари кўриб чиқилган.

03/24/2025
  • PDF
120-127 303 86
ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯСИНИ МИНТАҚАВИЙ ДАРАЖАДА ЖАЛБ ҚИЛИШ УЧУН ҲУҚУҚИЙ-ТАШКИЛИЙ МЕХАНИЗМЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Хуршидбек Хайдаров

Мақолада чет эл инвестициясини минтақавий даражада жалб қилиш учун ҳуқуқий-ташкилий механизмларни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Инвестицияларнинг минтақавий иқтисодий ривожланишга таъсирига оид тадқиқотлари таҳлил қилинган. Шунингдек, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб, якунида хулоса ва тавсиялар берилган.

03/20/2025
  • PDF
119-125 165 65
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ МИСОЛИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎҒРИ СОЛИҚЛАРНИНГ ОРТИБ БОРАЁТГАН АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА
Фахриддин Исаев

Мақола Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг даромад солиғи мисолида тўғри солиқларнинг аҳамиятини оширишга бағишланган бўлиб, тадқиқот доирасида олимларнинг фикрлари келтирилган. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича прогрессив солиқ ставкасини Ўзбекистонда қўллашнинг зарурияти мавжудлиги ва унинг ўзига хос модели таклиф қилинган

03/15/2025
  • PDF
47-55 190 69
РАҚАМЛИ БОЖХОНА ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛИШИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШДА БОЖХОНА МЕНЕЖМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУАММОЛАРИ
Дилафруз Мирзахмедова , Жамшид Тухтабаев

Ушбу мақолада рақамли божхона хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйишда божхона менежментини ташкил этишнинг муаммолари ўрганилган. Божхона органлари фаолиятини рақамлаштиришдан кўзланган асосий мақсадлар сифатида бизнес жараёнларини оптималлаштириш, божхона тўловлари ундирувчанлигини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва хавфларни минималлаштириш бўйича қабул қилинган норматив ҳужжатлар тавсифланган. Божхона органлари фаолиятини рақамлаштиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ва рақамлаштирилганлик даражаси кўриб чиқилган. Шунингдек, рақамли божхона хизматларини кўрсатилишини йўлга қўйишда божхона менежментини ташкил этишдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

02/28/2025
  • PDF
489-508 142 105
76 - 100 from 119 << < 1 2 3 4 5 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer